Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Икки юлдуз фарқи – бу бўй! (видео)

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе МБА драфт-лотерея (танлов жараёни)сида Франция баскетболи бош вундеркинди билан бирга кўриниш берди ва иккиси ўртасидаги фарқ яққол намоён бўлди.

Чунончи, футболчининг бўйи атиги 178 сантиметрга тенг. Баскетболчи эса жуда-жуда новча - 220 сантиметр. Ким ўзини миттидек ҳис қилишни истаса, шу йигит - Виктор Вембаньям олдида суратга тушиши керак...

«Метрополитан» клубининг франциялик 20 ёшли баскетболчиси МБА бўлажак драфт жараёни бош фаворити сифатида гавдаланмоқда. Яъни кўпчилик Виктор Вембаньям биринчи рақам остида танланишини кутмоқда. У 19 ёшида, яъни 2022/2023 йиллар мавсуми Франция баскетбол лигасининг энг фойдали ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Виктор шунинг баробарида энг яхши ёш баскетболчи ва энг яхши ҳимоячи номинацияларида ҳам ғалаба қозонди. Қолаверса, франциялик вундеркинд лигада энг яхши бомбардир бўлди, яна блокланган зарбалар сони бўйича ҳам етакчига айланди. Қисқаси, Вембаньям бирданига 5та совринни ўзиники қилди, камига лиганинг биринчи рамзий жамоасига  киритилди.

Вембаньям мавсумни 1та ўйинга ўртача 21,6 очко, 10,4 та тўп илиш ва 3,0 та блок кўрсаткичи билан якунлади. Умуман, Виктор 2015 йилдан буён Франция лигасида энг яхши ўйинчи мақомини олган биринчи маҳаллий баскетболчи бўлди. Бундай шараф охирги марта Адриен Морманга насиб этганди. Эътиборли томони, драфт жараёнида Франция баскетболи вундеркиндига мамлакат футболининг бош юлдузи Килиан Мбаппе ҳамроҳлик қилди. МБА ташкилотчиларига қойил қолиш керак - икки йўналиш юлдузларини бир жойда тўплаб, қизиқишни кескин оширишди. Ахир Килиан ва Виктор бўй борасида «осмон - ер» каби. Асосийси, буни кўпчилик ҳайрат билан кузатди...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:00, 26.05.2023.
Ўқилди: 8448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.