БАТЭ клуби ярим ҳимоячиси Александр Глеб “Барселона”нинг собиқ устози Хосепь Гвардиоланинг дунёдаги энг зўр мураббий эмаслигини, ҳозиргача эришган ютуқларининг сабабчиси унинг қўлида шаклланган кучли жамоанинг бўлганлигини таъкидлади.
“Мен Гвардиолага қараганда Арсен Венгердан кўп нарса ўрганганман. Лекин Пеп ҳам яхши мураббий. Шундай бўлса-да, Гвардиола дунёдаги энг зўр мураббий эмас. У таркибида энг кучли ўйинчиларни жамлаган энг кучли жамоага мураббийлик қилгани учун ҳам кўпчиликда яхши таассурот қолдирди”.
”Барселона“га ўхшаган клуб билан кетма-кет совринларга эришмасликнинг ўзи қийин. Ўйлайманки, Тито Вилановада шундай жараён бўлади, уни ҳам олдинда анчагина муваффақиятли даврлар кутиб турибди”.
“Дунёдаги энг зўр мураббийлар – Моуриньо, Фергюсон ва Венгердир”, - дея Александр глеб Esports en Xarxa нашрига интервью берди.