Кириш Регистрация

Андерсон «Фергюсон кетса, «МЮ» 30-40% ўз кучини йўқотади»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячиси Андерсон жамоа бош мураббийи Алекс Фергюсон нафақага чиқадиган бўлса, жамоа анча катта йўқотишга учрашини таъкидлаб ўтди.

«Манчестер Юнайтед» — бу сэр Алекс Фергюсон. Агар у жамоадан кетса, клуб 30-40 фоиз кучини йўқотади. Кшп нарса «босс»га боғлиқ», дея тан олади Андерсон Португалиянинг «Grande Area» телеканалига берган интервьюсида.

«Барча футболчилар учун у отадек бўлиб қолган. Сэр Алекс — ҳурматга лойиқ инсон. Агар у нафақага чиқадиган бўлса, бутун дунё футболи учун сезиларли йўқотиш бўлади. Босс доим менга кўмак беради. Мени ўзига жуда яқин олади. У футбол билан яшайди ва ҳар доим футболчиларнинг иши оиласи билан қизиқиб туради», дейди Андерсон.

Манба: www.manutd.ru
Киритилди: 18:42, 10.10.2012.
Ўқилди: 4005 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.