"Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк испаниялик дарвозабон Дэвид Райяни жамоада олиб қолиш истаги ҳақида гапирди.
"Мен Дэвид Райяни қучоқлаб, агар биз Европа мусобақаларида қатнашсак, қолишга ишонтиришга ҳаракат қиламан", - деди Френк Vavel нашрига.
Олдинроқ 27 ёшли дарвозабонга "Тоттенхэм" ва "Челси" даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди. 2022/23 йилги мавсумда испаниялик футболчи АПЛда 37 та ўйин ўтказиб, 46 та гол ўтказиб юборган ва 11 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.