Франциянинг “Марсель” клуби ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский жамоадаги ўйинини юқори баҳолади.
“Аталантада 6 ой давомида жуда кам ўйнадим. Менга бироз ритм етишмасди, бошқа ўйинчилар билан алоқам йўқ эди. Эҳтимол, мен ўзимга ҳаддан ташқари босим ўтказдим.
Аммо “Марсель” катта клуб, бирданига ғалаба қозониш осон эмас. Мен яхшироқ ўйнай оламан. Лекин мен тўрт ой ўйнадим. Келгуси мавсумда тўлиқ тайёргарлик ва тўлиқ ишонч билан яхшироқ ўйнайман деб ўйлайман", - дея Малиновскийнинг сўзларини келтиради France24.
30 ёшли украиналик футболчи жорий мавсумда “Марсель” сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 1 та голли узатма бор.