Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Превью. «Навбаҳор» – «Олимпик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг “Олимпик” клубини қабул қилади.

“Олимпик” жамоаси 2021 йилда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА) ташаббуси билан 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида, олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан тузилди. Жамоа ўша йилги мавсумда Про-лигада иштирок этиб, 3-ўринни қўлга киритди ҳамда Суперлигага ўтиш баҳсида Муборакнинг “Машъал” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 2022 йилдан Суперлигада қатнашмоқда.

“Олимпик” таркиби ўзагини асосан, 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар ташкил этишади. Жамоани эса яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири бўлган Темур Кападзе бошқармоқда.

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг ёзида юртимизда бўлиб ўтган U-23 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 термаси таркиби ўзагини “Олимпик” футболчилари ташкил этишди ҳамда U-23 терма жамоамиз финалга қадар етиб бориб, вице-чемпионликни қўлга киритди.

Мазкур мусобақада маҳоратларини оширган йигитлар 2023-2024 йилларда Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақаларда иштирок этишади.

Қайд этиш жоиз, айнан 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон U-23 олимпия термаси 2024 йилда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалга қадар етиб борса, юртимиз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилади.

“Навбаҳор” ва “Олимпик” клублари Сoca Cola Суперлигасида ўтган мавсумда 2 та ўйин ўтказишган ҳамда иккисида ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари:

2022 йил

05.07.2022.
“Олимпик” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:1)

Голлар: Пўлатхўжа Холдорхонов (39) - Жамшид Искандеров (2).

25.10.2022.
“Навбаҳор” – “Олимпик” – 1:1 (0:1)
Голлар: Жамшид Искандеров (86) - Муҳаммадқодир Ҳамралиев (42).

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Олимпик” учрашуви 28 май куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 20:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:34, 27.05.2023.
Ўқилди: 1419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.