Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Дилшод Нуралиев: «Кореялик 10-рақамли футболчи пенальтидан гол ура олмаслигини сезгандим»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев 9 октябрь куни журналистлар билан матбуот анжуманида иштирок этди. Матбуот анжуманидан кейин биз мутахассис билан яна 5-10 дақиқа суҳбатлашдик ва унда Дилшод ака ўзининг айрим ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Унинг энг кўп такрорлаган сўзи "2002 йилги воқеа такрорланармикан деб қўрққандим", бўлди. Ўшанда Нуралиев жамоаси Осиёда 4-ўринни эгаллган бўлса, Осиёга ЖЧ учун 3та ўрин берилганди.

"Мен Жанубий Кореянинг 10-рақамли футболчиси пенальтидан гол ура олмаслигини сезгандим", дейди Нуралиев. "Тўғри, у жуда яхши ўйинчи, зўр ҳужумчи, аммо бироз олифтароқ экан. Пенальти тепиш учун йўл олаётганда мураббийлар штабига: "У гол ура олмайди", дедим. Аммо ўзим унинг пенальти тепишига қарай олмадим. Бир маҳал бизникилар бақириб юборишди. Ўгирилиб қарасам, 10-рақамли ҳужумчи бошини ушлаб турибди. Умуман, мен ўша пенальтилар сериясининг бирорта зарбасини кузата олмадим. Юрагим дов бермади. Терс ўгирилиб олиб, фақат у ёқдан - бу ёққа юрдим".

"Саралаш босқичида ўзини кўрсатган Шоҳжаҳон Аббосовга нега кам имконият бердингиз?" деган саволга мураббий қуйидагича жавоб берди: "У "Машъал"да кам ўйин амалиётига эга бўлди. Унинг ўйин амалиёти билан Осиё чемпионати ўйинлари бир-бирига мос келмасди. Шундай бўлса-да, уни захирадан майдонга тушириб турдим. Аммо, энг асосийси, у Корея билан ўйинда энг сўнгги пенальтидан гол уриб, бизга ЖЧ йўлланмасини тақдим этди. Ўша зарба ўйиндаги руҳий жиҳатдан энг оғир вазият эди".

"Дарвоқе, - дейди Дилшод Нуралиев. - "Бунёдкор" клубига ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу клуб сафидан терма жамоага жалб қилинган 3 нафар футболчи — Акромжон Комилов (№4), Улуғбек Давлатов (№6) ва Достонбек Ҳамдамов (№17) асосий таркибда ўйнаб, ғалабаларимизга муносиб ҳисса қўшишди. Мен бу футболчилардан ва уларни тарбиялаган клубдан миннатдорман".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:55, 11.10.2012.
Ўқилди: 6819 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик