Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Майнц"ни мағлуб эта олмади ва тайёр чемпионликни бой берди

Баҳо:
+ | -

"Боруссия Дортмунд" Бундеслиганинг сўнгги турида "Майнц" билан дуранг ўйнади - 2:2.

"Майнц" биринчи бўлимнинг 24 дақиқасидаёқ дортмундликлар дарвозасига 2 та тўп киритиб бўлганди - Андреас Ханче-Ольсен ва Карим Онасиво гол муаллифи бўлди. "Боруссия" ҳужумчиси Себастьян Аллер 19-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади.

69-дақиқада "асаларилар" орадаги фарқни биттага қисқартиришди - гол муаллифи Рафаэль Геррейру. 94-дақиқада эса Аллернинг голи офсайд туфайли бекор қилинди, аммо 96-дақиқа барибир Зюле натижани тенглаштирди - 2:2.

Ғалаба Эдин Терзич жамоасига чемпионликни нақд қилиши мумкин эди, аммо дуранг сабаб "Боруссия" олтин медаллардан қуруқ қолди. Титул "Кёльн" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган "Бавария"га насиб этди.

Боруссия Д – Майнц 2:2
27 май, 18.30, «Сигнал Идуна Парк»
Голлар: 0:1 – 15 Ханче-Ольсен, 0:2 – 24 Онисиво, 1:2 – 69 Геррейру, 2:2 – 90 Зюле.
Боруссия Д – Кобель, Хуммельс, Зюле, Рюэрсон (Модест, 80), Геррейру, Джан, Брандт (Дюранвиль, 62), Вольф (Мукоко, 46), Мален (Рейна, 63), Аллер, Адейеми (Ройс, 40).
Майнц – Дамен, Каси, Белль, Ханче-Ольсен, Фернандеш, Аарон Мартин, Кор, Ли Чжэ Сон (Ингвартсен, 66), Баррейро, Штах (Баркок, 80), Онисиво (Мустафа, 90).
Огоҳлантиришлар: Геррейру (40), Фернандеш (71).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:37, 27.05.2023.
Ўқилди: 2872 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик