"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер қишки трансфер ойнасида яна бир ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг асосий сабаби сифатида, Оливье Жирунинг инглиз футболига кўникиш жараёни кечикаётгани келтирилмоқда.
Клуб скаутлари ҳозирда бир нечта ҳужумчиларни кўздан кечирмоқдалар. Улар - Фернандо Льоренте (Атлетик), Адриан Лопес (Атлетико), Роберт Левандовски (Боруссия), Стеван Йоветич (Фиорентина) - деб хабар берди The Telegraph нашри.
Эслатиб ўтамиз, яқинда клуб президенти Питер Хилл-Вуд ҳам Венгерга жамоани кучайтириш учун имкон берилишини айтганди.