Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

U20 ЖЧ. Ўзбекистоннинг плей-оффдаги рақиби номи маълум бўлди

Баҳо:
+-1 | -1

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг икки гуруҳида 27 майдан 28 майга ўтар кечаси 3-тур баҳслари ўтказилди.

"C" гуруҳи пешқадами Колумбия сўнгги турда сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига Сенегал билан дуранг ўйнади ва 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди.

Япония ва Исроил жамоалари иккинчи йўлланма учун кураш олиб борди. Аввалига японлар биринчи бўлим сўнгидаги гол эвазига олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлим бир ўйинчи кам бўлиб қолганига қарамай Исроил иккита тўп киритиб, ғалабани илиб кетди. Исроилликлар иккинчи голни 90+1-дақиқада уришганини таъкидлаш лозим. Япония гуруҳда 3-ўринни эгаллади, аммо жамоа нимчорак финалга чиқа олмай қолиши мумкин. Кунчиқар юрт вакилларининг тақдири "E" ва "F" гуруҳларида 3-тур баҳслари якунига етгач аниқ бўлади.

Шу тариқа, Исроил 4 очко билан 2-ўринни қўлга киритди ва 1/8 финалда А гуруҳида 2-ўринни олган Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказади. Учрашув 30 майдан 31 майга ўтар кечаси 02:00 да бошланади.

"C" гуруҳидаги якуний вазият

№ ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-ФОчко
1 Колумбия 3 2 1 0 5-3 7
2 Исроил 3 1 1 1 4-4 4
3 Япония 3 1 0 2 3-4 3
4 Сенегал 3 0 2 1 2-3 2

"D" гуруҳида Бразилия Нигериядан устун келди, Италия эса аутсайдер Доминиканни мағлуб этди.

Якунда Бразилия, Италия ва Нигерия 6 тага очко жамғарди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича Бразилия биринчи ўринни қўлга киритди, Италия эса иккинчи бўлди. Нигерия ҳам энг яхши 3-ўрин эгалари қаторида плей-оффга чиқишни кафолатлади.

"D" гуруҳидаги якуний вазият

№ ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-ФОчко
1 Бразилия 3 2 0 1 10-3 6
2 Италия 3 2 0 1 6-4 6
3 Нигерия 3 2 0 1 4-3 6
4 Доминикан 3 0 0 3 1-11 0

U-20 ЖЧ—2023
3-тур баҳслари, 27/28 май

"C" гуруҳи
Япония — Исроил 1:2
Голлар: 1:0 – 45+1 Сакамото, 1:1 – 76 Нави, 1:2 – 90+1 Омер.
Четлатиш: Бинямин (68, Исроил).

Колумбия — Сенегал 1:1
Голлар: 0:1 – 30 Камара, 1:1 – 90+5 Кортес.

"D" гуруҳи
Бразилия — Нигерия 2:0
Голлар: 1:0 – 44 Педросо, 2:0 – 45+2 Маркиньос.

Доминикан — Италия 0:3
Голлар: 0:1 – 19 Касадеи, 0:2 – Амброзинё, 0:3 – 84 Касадеи.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:17, 28.05.2023.
Ўқилди: 16992 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик