"Аякс" янги ярим ҳимоячи харид қилади. Хабарларга кўра, "Тулуза" футболчиси Бранко ван ден Бомен ёзда Нидерландияга йўл олади. 27 ёшли футболчи жорий мавсумда ўз жамоаси учун 6 та гол ва 13 та ассистни амалга оширган эди.
У келаётган ҳафталарда "Аякс" сафида тиббий кўриклардан ўтади. У эркин агент сифатида АПЛ клублари эътиборини ҳам тортган эди.