Махачқалъанинг «Анжи» клуби ҳужумчиси Самуэль Это’О бу йилги «Олтин тўп»га ҳам «Барселона»даги собиқ жамоадоши Лионель Месси муносиблигини таъкидлаб ўтди.
«Месси бу йилги «Олтин тўп»га ҳм муносиб номзод. Аслида мен учун уч нафар футболчи бу совринга қўлга киритиши керак. Булар, Месси, Хави ва Иньеста. Агар улардан бирини танлаш керак бўлса – бу албатта Месси. Мен унинг ўсиш жараёнини кўришга муваффақ бўлганман ва унинг иқтидорини жуда яхши биламан. Унинг шу даражага етиб келганидан жуда мамнунман. Мессига яна 10 марта »Олтин тўп» беришса ҳам арзийди», дейди Это‘О.