"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Страсбур»га қарши бўлиб ўтган ўйинолди машғулотида тепган тўп трибунада ўтирган қизнинг юзига тегиб, унинг бурнини қонатди.
24 ёшли футболчи ўша заҳоти машғулотни тўхтатиб, шифокорлар билан бирга қизнинг ёнига келди ва қизни стадион атрофига олиб келди. Ўша ерда мухлисага тиббий ёрдам кўрсатилди. Ишқибозлар ўйинчининг ҳаракатини олқишлар билан қарши олишди.
Мбаппе кейинчалик қизга ўз футболкасини совға қилди.