Кириш Регистрация

"Бавария"нинг янги раҳбарияти ҳам Киммихни сотмайди

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг янги раҳбарияти ярим ҳимоячи Жошуа Киммихни "Барселона"га сотмоқчи эмас. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо твиттерда хабар берди.

Мюнхенликларнинг собиқ раҳбарлари 28 ёшли Киммихни "дахлсиз" футболчи деб билишган ва уни келажакдаги лойиҳада асосий ўйинчи сифатида кўришган. Худди шу фикрни "Бавария"нинг янги раҳбарияти ҳам сақлаб қолади.

2015 йилдан буён “Бавария”да ўйнаб келаётган 28 ёшли Киммих жамоани тарк этиши ва янги чақирув излаши аввалроқ хабар қилинганди. Ўтган мавсумда у 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 16:21, 28.05.2023.
Ўқилди: 1237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.