Туриннинг «Ювентус» клуби спорт директори Фабио Патричи кейинги ҳафтада Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ўйинларини кузатиш учун Польшага ташриф буюради.
Италия клуб вакиллари ЖЧ-2014 саралаш доирасидаги Польша ва Англия терма жамоалари учрашувини кузатишни режалаштиришган, дея хабар бермоқда «Football Italia» нашри.