Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Сермаҳсул ҳимоячи!

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Португалия чемпионатида пешқадамлик қилаётган Лиссабоннинг «Бенфика» клуби апрель ойига қадар ЕЧЛда мағлубият нима эканлигини билмади, ички биринчиликда эса қаторасига 10та учрашувда ғалаба қозонди.

Бироқ ҳал қилувчи паллада жамоага кўз тегди - Примерода «Порту» (1:2) ва «Шавиш»га (0:1), ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки беллашувида «Интер»га имкониятни бой берди. Ана шу омадсиз сериядан кейин мухлислар эътибори «бургутлар»нинг энг яхши тўпурари Гонсалу Рамуш ва энг яхши ассистенти Алехандро Гримальдога қаратилди.

Очиғи, асосий вазифаси ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлаш бўлган қанот ҳимоячисининг самарали узатмалар бўйича етакчилик қилиши - камдан-кам учрайдиган воқеа. Лекин 27 ёшли испаниялик ҳимоячи Примерода ҳам, ЕЧЛда ҳам «Бенфика»нинг энг яхши «снаряд ташувчиси» мақомида тўп сурмоқда. Нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичида у «Маккаби» ва «Ювентус» дарвозаларига, нимчорак финалда «Брюгге» дарвозасига урилган голларга ҳаммуаллиф бўлди.

Алехандронинг «Бенфика»даги мавқеини тўлароқ ҳис этиш учун яна айрим маълумотларга мурожаат қилдик. Ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 91та ҳал қилувчи узатмаларни амалга оширди - жамоадаги энг юқори кўрсаткич. Уларнинг 54таси голга айланган, Рафа Силвадан кейинги (60) иккинчи натижа. Техник маҳорат бобида ҳам у топлар сафида, «Маритиму» дарвозаси забт этилишига тўпни товони билан жамоадошига ошириши сабаб бўлганди.

Гримальдодаги юксак савия ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. У - «Барселона» тарбияланувчиси, 5 йил Каталония грандининг фарм-клубида самарали тўп сурди. Фақат айни ёрқин даврини ўтказаётган ва Месси билан сермаҳсул дуэтни шакллантирган Жорди Альба унинг асосий таркибдан жой олишига имкон бермади.

2016 йил январида ҳимоячи ўйин амалиётига эга бўлиш учун «Бенфика»га йўл олди. «Барса» 20 ёшли иқтидор эвазига 2,1 млн. еврога эга бўлганди. Алехандро эса 7,5 йилдан бери «бургутлар»нинг чап қанотини ёндириб келмоқда. Қизиғи шундаки, кетиш чоғида Гримальдо асосий жамоа­нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Луис Энрикедан норози эканлигини изҳор этганди: «У менга ҳеч нарса демади, мен ҳам ҳеч қачон мулоқотда бўлмадим. Майли, менинг ўз устозим бор, у ўз ўйинчилари билан қолаверсин. Мен эса ўз жамоамни топаман».

«Бургутлар» либосидаги 296та ўйинда Гримальдо 63та самарали узатмани амалга оширди, бу кўрсаткични 24та гол билан безатди. Баъзан у ақл бовар қилмайдиган голларни амалга оширади. ЕЧЛ доирасида «Маккаби» дарвозабонига шундай шедевр голни ҳадя этганди.

Нима сабабдан Алехандро ҳанузгача «Бенфика»да? Испаниялик сермаҳсул ҳимоячига топ-клублар харидор бўлишди. Лекин лиссабонликлар катта маблағ - 30 млн. евро сўрашди. Балки харидорларни маблағ эмас, балки Гримальдонинг ҳимояда мукаммал эмаслиги тўхтатиб қолгандир. Аслида, ҳозирги замонавий футболда бу - топлар учун муаммо эмас. Қанотларда ишончли тўп сураётган Жоау Канселу каби «бошсиз чавандозлар» жуда кўп. Хуллас, испаниялик футболчининг трансферини шу пайтгача чўзиб келган «Бенфика» якунда сариқ чақага ҳам эга бўлмасдан, ундан жудо бўлиши мумкин.

Ҳа, жорий мавсум ниҳоясида Гримальдонинг лиссабонликлар билан имзолаган шарт­номаси ўз кучини йўқотади. Миш-мишларга кўра, «Барселона» ўз тарбияланувчисини ортга қайтаришни мўлжалламоқда. Яъни, эркин агент мақомида, албатта. Шунингдек, ҳимоячига «Ювентус» ва «Милан»дан қизиқиш билдирилгани ҳақидаги хабарлар ҳам чоп этилди. Қишки трансфер дарчаси ёпилганидан кейин «Бенфика» бош мураббийи Рожер Шмидт енгил тин олиб, испаниялик шогирдининг Лиссабонда қолишига умид билдирганди. Мавсумлар оралиғидаги олди-сотдилар мавзуга ойдинлик киритади.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:14, 29.05.2023.
Ўқилди: 1695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11395]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10788]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4816]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4396]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3971]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2280]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2218]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2193]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2082]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.