Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

"Наполи" Осимхенни сақлаб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимхен ҳозирги жамоаси "Наполи"да қолиши мумкин. Calciomercato журналистларининг хабар беришича, неаполликлар клуби раҳбарияти африкалик билан меҳнат шартномасини яхшиланган шартлар асосида узайтирмоқчи.

Осимхен хизматларига "ПСЖ", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, “Наполи” президенти Аурелио де Лаурентис Викторни 160 миллион евродан камига сотмайди.

Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг маоши 4,5 миллион еврони ташкил қилади.

Осимхен жорий мавсум А Серияда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:32, 29.05.2023.
Ўқилди: 984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик