Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шахмат. Бугун Нодирбек Абдусатторов Норвегиядаги супертурнирда ўз иштирокини бошлайди

Баҳо:
+ | -

Бугун Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Norway Chess" турнири бошланади.

Мукофот жамғармаси 2 500 000 норвегия кронасини (тахминан 225 минг АҚШ доллари) ташкил этувчи мазкур турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Бугун мусобақа доирасида блиц баҳслари ўтказилади. Унда барча 9 та тур ўйинлари ташкил этилади. Эртадан бошлаб эса классик баҳслар бошланади.

Классик баҳслар қуйидаги форматда ўтказилади:

Шахматчилар бир даврада ўзаро тўқнаш келадилар. Ҳар бир спортчига дастлаб 120 дақиқа вақт берилади ва ҳар бир юриш учун 10 сония вақт қўшилади. 40-юришдан кейин оқларга 10 дақиқа, қораларга 7 дақиқа вақт қўшиб берилади. Ҳар бир юришга 1 сониядан қўшиб борилади.

Мукофот жамғармаси
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 2.500.000 Норвегияси кронасига тенг (тахминан 225 минг АҚШ доллари). Мукофот шахматчилар ўртасида қуйидагича тақсимланади:

1-ўрин: 750 000 крона ($71000)
2-ўрин: 400 000 крона ($38000)
3-ўрин: 250 000 крона ($237000)
4-ўрин: 200 000 крона ($19000)
5-ўрин: 180 000 крона ($17000)
6-ўрин: 170 000 крона ($16000)
7-ўрин: 160 000 крона ($15000)
8-ўрин: 140 000 крона ($13000)
9-ўрин: 130 000 крона ($12000)
10-ўрин: 120 000 крона ($11000).

Баҳслар Тошкент вақти билан соат 22:00дан сўнг бошланади.

Эслатиб ўтамиз, турнирда қуйидаги шахматчилар иштирок этади:

Магнус Карлсен (Норвегия)
Алиризо Фируджа (Франция)
Хикару Накамура (АҚШ)
Аниш Гири (Нидерландия)
Уэсли Со (АҚШ)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Шахриёр Мамедяров (Озарбайжон)
Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон)
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)
Арьян Тари (Норвегия).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:32, 29.05.2023.
Ўқилди: 1573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.