“Челси” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес жамоадоши Хуан Мата Испания терма жамоасига чақирилмаганидан ҳафа эканлигини таъкидлади.
“Мата терма жамоага чақирилмаганидан ҳафа, лекин тан олиш керак, ҳозир у яхши ўйин намойиш кўрсатаётганди. Мата ҳақида кўп гапирмайман, ҳолис бўлишим керак”.
“Бизда турли хил қобилиятга эга бўлган юқори саъвиядаги футболчилар бор. Бу биз учун фойдали. Мураббий ишонч билдирган 23 футболчи таркибга жалб қилинган. Испания терма жамоасида бемалол ўйнашга лойиқ бўлган ўйинчиларнинг 23 тадан кўп бўлишини бизни хурсанд қилади”.
“Ҳозир таркибга кирмаган футболчиларнинг ҳам қай даражада яхши ўйнашини яхши биламиз”, - дейди Торрес.