"Реал" яримҳимоячиси Месут Ўзил ўзининг клубдаги ишларидан мамнун, дея хабар беради испан матбуоти.
Германия терма жамоаси футболчиси "Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньога миннатдорчилик билдириб ўтди.
"Моуриньо менинг нималарга қодир эканлигимни билади ва менга ишонч билдираётгани учун ундан миннатдорман. "Сантьяго Бернабеу" майдонига чиқар эканман, у ерда ажойиб атмосферани ҳис қиламан. Бу ақл бовар қилмас ҳолат. Мадрид кўчаларида сайр қилиш - ақлни олади. Бизнинг ишқибозларимиз мени хурсанд қиладилар ва ўзимдан фахрланишимга сабаб бўладилар", - дейди Ўзил.