Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Дикси Дин - урушдан олдинги йилларнинг энг яхши ҳужумчиси!

Баҳо:
+ | -

  Эрлинг Холанд Премьер-лигада гол уриш бўйича рекордни янгилади: у аллақачон Муҳаммад Салоҳнинг натижасини ортда қолдирди (лигада 38 турда 32 та гол) ва Энди Коул ва Алан Ширердан ҳам ўзиб кетди.

Бу Премьер-лига даврининг чўққиси бўлади, аммо бутун Премьер-лига тарихида ҳатто Холанд ҳам янгилай олмайдиган ҳамма учун абадий бўлиб кўринадиган рекорд мавжуд. 1927/28 йилги чемпионатда «Эвертон» ҳужумчиси Дикси Дин 60 та гол урган.

Дин 21 ёшида “Эвертон”ни чемпионлик сари етаклаган Ўша мавсумда у жамоанинг деярли 60% голларини урган!

43 та гол - 1925/26 йилги чемпионатда Блекбернлик Тед Харпер рекорд ўрнатган. Бу узоқ вақт инглиз футболидаги рекорд бўлиб қолиши кутилган. 

Аммо икки йил ўтиб, “Эвертон”дан 21 ёшли болакай 60та гол уриб, рекорд ўрнатди. Ҳа, ҳа, ўша пайтда Дин Холанддан ёшроқ эди.

Қизиғи шундаки, Дин ва Холанд рекорд даражадаги мавсумларни деярли бир хил суръатда бошлашди: иккаласи ҳам кетма-кет 9 та бошланғич турда гол уришди (англияликда 17 та, норвегияликда 15 та гол), иккаласи ҳам “МЮ”ни “сочиб ташлаган” (Диксининг пента-трики ва Эрлингнинг хет-трики). Иккаласи ҳам ўнинчи турда “Ливерпуль” дарвозасига йўл топа олмаган.

Холанд биринчи турдан сўнг SKY Sports ҳисоб-китобларига кўра, агар бир хил ўйин вақти билан гол уришда давом этса, мавсум охирига келиб у 67 та гол уриши ёки бир ҳакам томонидан қўшилган дақиқани ҳам ҳисобга олса 72 та гол уриши мумкин эди. Назарий жиҳатдан, Диннинг рекорди хавф остида эди, лекин Эрлинг қанчалик уринмасин, 95 йиллик рекордни янгилаши амалий жиҳатдан имконсиз эди.

Диннинг бахтига унинг даврида ҳеч қандай ўринбосар йўқ эди. Афсуски, улар терма жамоалар ўйинларига пауза қилишни режалаштирмаган. Англия терма жамоасига кетгани сабабли ҳужумчи лиганинг учта ўйинини ўтказиб юборди, эҳтимол у жами яна ўнлаб гол уриши мумкин эди.

Дин йўқлигида ҳам “Эвертон” "Вест Хем"ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди - у билан нима содир бўлишини тасаввур қила оласизми? Яна иккита ўтказиб юборилган ўйин ҳам жадвалнинг қуйи қисмида жойлашган жамоалардан келди. Балки Диннинг йўқлиги ҳатто “Портсмут”ни қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қолгандир: жамоа “Эвертон” билан ўйинда (0:0) ўйнаб “Тоттенҳэм”дан атиги бир очкога ўзиб кетди.

Бироқ, Дин учун Ливерпул жамоасини чемпионлик сари судраб бориши учун 39 учрашув етарли бўлди. Унинг чемпионатдаги ҳиссаси жуда катта. “Эвертон” ўша мавсумда 102 та гол урди, улардан 60 таси битта футболчи ҳисобига (бу космик кўрсаткич 59%). Дин эса қанча голли узатма берганини ҳали ҳам билмаймиз. Ўша пайтда бундай статистика сақланмаган, аммо замондошларининг хотираларига кўра, Дикси жамоавий ўйинда ҳам ўзини кўрсата олган.

"У ақл бовар қилмайдиган даражада фидойи ва шериклар учун голли вазиятлар яратишда уста эди" - бу ҳеч кимнинг баҳоси эмас, балки Динга қарши бир неча бор ўйнаган сер Метт Басбининг фикри.

Бу мавсумга потенциал параллель бўлган яна бир потенциал шуки, “Эвертон” ҳам "Ман Сити" каби узоқ вақтдан бери иккинчи ўринни эгаллаб келган. Ўшанда “Арсенал” ролида “Хаддерсфилд” ўйнаган, у ”Эвертон”нинг босимига фақат апрель ойининг охирига қадар дош беролмаган. Натижада “Эвертон” рақибидан бор-йўғи икки очкога илгарилаб кетди.

Яна бир интрига бор эди. Бундан атиги бир йил аввал “Мидлсбро” футболчиси Жорж Камсел Иккинчи дивизионда бир мавсумда 59 та гол урган эди, аммо Дикси Англия футболи тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишни орзу қилганди.

Маррага уч тур қолганда Дин 9 та гол фарқи билан ортда бораётган эди. Бутун мамлакат ёш форвард мутлақ рекорд ўрнатишга улгурадими ёки йўқлигини муҳокама қиларди. Аввалига Дикси “Астон Вилла”га қарши дубл, кейин  “Бёрнли” дарвозасига покер қайд этишга муваффақ бўлди.

Мавсумнинг сўнгги ўйинида Динга ҳеч бўлмаганда хет-трик керак эди. “Эвертон”“Арсенал” билан ўйинга аллақачон чемпион мақомида кирган, шунинг учун бутун Гудисон фақат битта нарсани кутаётган эди – Дин бугун нечта урар экан.

Дикси дастлабки 10 дақиқадаёқ стадионни хурсанд қилди: аввалига боши билан гол урди, кейин эса пенальти ишлаб олди. Табиийки, бундай кунда фақат битта футболчи нуқтага яқинлаша оларди. Дин жуда тез дублни амалга оширди. WorldFootballмаълумотларига кўра, бу унинг ўша мавсумдаги пенальтидан киритган ягона голи.

Қолган вақтларда Дин “Арсенал” дарвозасини ҳа деганда ишғол қила олмади, аммо 60-гол барбир киритилди. Бу якуний ҳуштакка 8 дақиқа қолганида содир бўлди: Дикси яна боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Абадий рекорд!

“Арсенал” ва “Ливерпуль”га қарши хет-триклар, шунингдек, "Манчестер Юнайтед"га қарши пента-трик сизни ажаблантирмаса керак. 1928 йилда кучлар нисбати ҳозиргидан бутунлай бошқача эди: ўшанда лондонликлар 10-ўринни эгаллаган, қўшни Ливерпул – 16, “Юнайтед” – 18-ўрин, “Тоттенхэм” қуйи лигага тушиб кетган, “Ман Сити” ва “Челси” эса фақат иккинчи дивизионда биринчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:58, 30.05.2023.
Ўқилди: 1678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.