Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония

"Айнтрахт" "ПСЖ" ярим ҳимоячисини расман сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ярим ҳимоячи Эрик Эбимбени ижара шартномасида сотиб олиш вариантини расман фаоллаштирди. 22 ёшли ярим ҳимоячи доимий равишда Бундеслига клубида қолади.

Эбимбе "ПСЖ" тарбияланувчиси бўлиб, Франция чемпионатининг сўнгги мавсумида парижликлар таркибида 10 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Футболчи Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. "ПСЖ"нинг ушбу трансфердан қанча ишлаб олгани ҳозирча номаълум.

Жорий мавсумда Эбимбе Германия чемпионатида 19 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва битта самарали узатмани амалга оширди. Эрик "Айнтрахт" учун биринчи совринини шу ҳафта охирида Германия кубоги финалида қўлга киритиши мумкин.

Киритилди: 16:33, 30.05.2023.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.