Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистон U20 жамоасининг ЖЧдаги ўйинларига холис назар

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир ўйин учун алоҳида хулоса бериш керак, хатолар устида ишлаш керак. Булар Осиё чемпионику, тарбияси яхши экан, ҳаракат қилдику, дейилмайди.

Чемпион бўганда ҳамма мақтовни айтиб бўлганмиз.

Биринчи ўйинда ҳам мақтадик, гарчи Аргентинадан ютқазган бўлсада, лекин ростдан зўр ўйнашганди. Вой, юқаздингку, расвосан демадик. Чунки кўзимиз кўр эмас.

Иккинчи ўйинда гарчи дуранг ўйнаган бўлса ҳам танқид қилдик, чунки кучсиз рақибга қарши менсимай ўйнаб, зўрға 1 очко олишди. Жуда кўп хатолар қилишди.

Учинчи ўйинда ҳам мақтадик, яхши ўйнашди, хатолар кам бўлди, керакли натижага эришишди.

Бугунги ўйинда мақташ учун бирор асос йўқ. Хатолар кўп, натижа салбий. 2-таймда ўйинни тўлиқ топширишди, ҳаракат қилишмади.

Жаҳон чемпионатига боргани, гуруҳдан чиққани — буларнинг барчаси ажойиб. Барчаси учун катта раҳмат. Барака топишсин. Биз яна мухлислик қилишда давом этаверамиз, ютса қувониб, ютқазса хафа бўлиб юраверамиз. Ватан жамоасику бу.

Аммо бу хатоларни унутишга асос бўлолмайди. Хато борми, бор. Демак, уни айтиш керак, тўғрилаш керак, ривожланиш керак. Келажагимиз деб ишонилгандан кейин, яхшироқ ўйнашларини талаб қилишга мухлис сифатида ҳаққимиз бор.

Асосийси ҳеч кимни ерга урмадик, шахсиятига ўтмадик, сўкмадик. Буниси энди пасткашлик бўлар эди.

Хушнудбек Худойбердиев

Манба: https://t.me/xushnudbekuz
Киритилди: 06:21, 31.05.2023.
Ўқилди: 5613 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.