«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мен ҳеч бир клуб билан гаплашмадим, ҳеч қандай музокара олиб бормадим. Мен келажагим борасида "Рома"ни хабардор қилдим. Аммо буни ошкор қилмайман. Қандай йўл тутишимни футболчилар билади», – деди португалиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида. Моуриньо ва «Рома» ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.