Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Павар "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадларидан бирига айланди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Павар - "Манчестер Юнайтед"нинг энг катта трансфер мақсадларидан бири. Журналист Лоик Тансининг сўзларига кўра, франциялик футболчи “қизил иблислар”нинг марказий ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашдаги устувор мақсади ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Павар "Бавария"га келаётган мавсумда жамоани тарк этиш истаги ҳақида аниқ маълум қилган. Бенжамен янги клубида ҳимоянинг ўнг қанотида эмас, балки марказий ҳимоячи позициясида ўйнашни истамоқда. Аввалроқ Бенжаминга "Барселона" ҳам қизиқиш билдирганди.

Павар ўтган мавсумда Бундеслигада 30 та ўйинда майдонга тушди. У ўз ҳисобига 4 та гол ва голли узатма ёздириб қўйди.

Киритилди: 17:36, 31.05.2023.
Ўқилди: 1568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик