Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Жозе Моуриньонинг еврокубоклар финалларидаги натижаси: бугун ҳам анъана давом этармикин?

Баҳо:
+ | -

Моуриньонинг "Рома"си Европа лигаси финалида ушбу турнирнинг "эгаси" бўлмиш "Севилья" билан тўқнаш келади. Римликлар устози ҳозирга қадар ўзи чиққан финалларнинг ҳаммасида зафар қучган. Аммо бугун Моур ва унинг шогирдларига осон бўлмайди. Негаки, рақиб ЕЛ бўйича мутахассис – "Севилья".
Қуйида Жозе Моуриньонинг еврокубоклар финалларидаги ажойиб натижаси ҳақида билиб оласиз.

1. "Порту"3–2 "Селтик" (2003)

Моуриньонинг Европа саҳнига муваффақияти финаллардаги натижаси билан белгиланади. 2003 йилда у бошқарган "Порту" УЕФА кубоги финалига чиқади. Деко урган голлар португалияликларнинг "Селтик" устидан ғалабасини таъминлаб туради. Аммо шотландлар ҳам бўш келмайди. Қўшимча дақиқаларда Моуриньо жамоаси ғалаба голини киритади.

2. "Монако" 0-3 "Порту" (2004)

2004 йилги ЕЧЛ финалида ҳеч қандай интрига йўқ эди. Негаки, Моуриньо жамоаси Дидье Дешамнинг "Монако"сини кўрдим демайди. Ўшанда "Порту" нимчорак финалда "МЮ" устидан ғалаба қозонади. Кейинги босқичлар эса жамоа учун "Лион" ва "Депортиво"га қарши ўтди. Бу эса Моуриньога муаммо эмасди. Финалда француз жамоаси "Порту"га ўлжа бўлди.

3. "Бавария" 0-2 "Интер" (2010)

"Интер"нинг 2010 йилдаги қўлга киритган требли ўта муҳим эди. Негаки, ўша пайтларда "Барселона"нинг "тики-такаси" гуллаб-яшнаётганди. Моуриньо жамоаси эса тўп назоратини севувчи жамоаларнинг "ажали"га айланади. Ярим-финалда "Барселона"ни ҳимоявий услуб билан яксон этиш – гапимизнинг яққол исботи эди. 2009 ва 2010 йилда ЕЧЛни ютган жамоани енгиш қийин иш бўлган. Шу аснода "Интер" катта иштиёқ билан скудетто ва Италия кубогини ҳам ўзиники қилади.

4. "Аякс" 0-2 "Манчестер Юнайтед" (2017)

Гарчанд Гвардиоланинг Ла-лигадаги доминантлиги тугаган бўлса ҳам, Моуриньо "Реал"да ортиқ муваффақиятга эриша олмади. Унинг еврокубоклардаги навбатдаги зафари, "МЮ" билан 2017 йилда юз беради. Ўзининг клубдаги илк мавсумини иккита, лига кубоги ва ЕЛ титули билан бошлаган Моуриньонинг "қизил иблислар" сафидаги саргузашти узоққа чўзилмаганди. Аммо у 2017 йилда ЕЛ финалида "МЮ"нинг "Аякс" устидан осонлик билан ғалаба қозонишида муҳим рол ўйнаган.

5. "Фейеноорд" 0-1 "Рома" (2022)

Моуриньонинг Манчестердаги муваффақиятсизлиги ва "Тоттенхэм"дан кетиши, одамларда савол туғдира бошлайди. У 2021 йилда "Рома"га келгунига қадар оммада аллақачон хулосалар шаклланиб бўлганди: Моуриньонинг даври ўтиб бўлган. Балки шундайдир. Балки у бошқарган жамоалар ЕЧЛ ёки АПЛни юта олмас. Аммо керак вақтда яхши футболчилар билан Моуриньо катта ўйинларни ҳал қила олади. Буни "Рома" мисолида кўриш мумкин. Португалиялик мутахассис "Рома"га 2008 йилдан бери илк титулни тақдим этди. Бу соврин эса ЕКЛнинг илк кубоги эди.

Жозе Моуриньонинг еврокубоклар финалидаги натижалари:
Ғалабалар: 5 та
Мағлубиятлар: 0 та
Дуранглар: 0 та
Голлар: 11 та
Ўтказилган голлар: 2 та
Голлар фарқи: +9.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 19:57, 31.05.2023.
Ўқилди: 1963 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.