Кириш Регистрация

Ўзбекистон кубоги. «Андижон» - «Олимпия». Превью

Баҳо:
+ | -

2 июнь куни Ўзбекистон Кубоги “F” гуруҳида 3-тур ўйинлари ўтказилдаи ва шу билан гуруҳ босқичига якун ясалади. Бу сафар “Андижон” жамоамиз Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Олимпия”ни қабул қилади.

Яқинда ташкил этилган ушбу жамоа биринчи лига мусобақасида иштирок этяпти. Ҳозирча 6 та ўйинда 3 тадан ғалаба ва мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 9 очко билан 9-поғонада боряпти.

“Андижон” – “Олимпия” клублари илк бор тўқнаш келишмоқда. Мухлислар учун маълумот сифатида шуни айтиш жоизки, “Олимпия” жамоасига андижонлик собиқ футболчи Шавкат Муллажонов бош мураббийлик қилмоқда. Жамоа ҳужумчиси Абдураҳмон Абдуллаев 5 та голи билан тўпурарлар орасида иккинчи ўринда турибди.

“Олимпия” жамоаси ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Одил Аҳмедовнинг “Odil Ahmedov FA” академияси негизида ташкил қилинган.

Учрашув ҳакамлари

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин
Захира ҳаками: Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Ойбек Юнусов
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Олимпия” учрашуви бугун соат 20:00 да бошланади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:56, 02.06.2023.
Ўқилди: 1514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик