Кириш Регистрация

АПЛ клуби ёшларини аёл мураббий бошқарадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

"Брентфорд" клуби Лидия Бедфордни 18 ёшгача бўлган футболчилар жамоасига бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.

Бедфорднинг ёрдамчиси "Форест Грин Роверс" клубидан ишга келган Жон-Пол Питтман бўлади. Бедфорд - собиқ "Арсенал" ёрдамчиси ва Англия Аёллар Суперлигасида "Лестер" бош мураббийи бўлиб ишлаган.

Британия ОАВларининг ёзишича, бу биринчи марта аёл киши АПЛ клубининг эркаклар жамоаси мураббийи бўлди.

"Брентфорд" 2022/2023 йилги мавсумда Премьер-лигада 9-ўринни эгаллади. "Манчестер Сити" чемпион бўлди. “Арсенал” иккинчи, “Манчестер Юнайтед” учинчи ўринни эгаллади. “Ньюкасл” ҳам кучли тўртликка кирди. “Ливерпуль” эса бешинчи ўринни эгаллади. АПЛни “Саутгемптон”, “Лидс” ва “Лестер” тарк этди.

Киритилди: 10:59, 02.06.2023.
Ўқилди: 1478 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик