"Ан-Наср"да тўп сураётган 38 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги ўйинининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапирди.
"Ҳар доим қандайдир қийинчиликлар бўлади, улар бу ерда ҳам, Европада ҳам. Европада кўпинча эрталаб машғулот ўтказамиз, Саудия Арабистонида эса тушдан кейин ёки ҳатто кечқурун машғулот ўтказамиз. Рамазон бошланганда баъзан соат 22:00 да машғулотларга чиқиб кетардик. Бу мен учун ғалати эди. Булар бутунлай бошқача тажриба ва юклар эди", - деди Роналду Record билан суҳбатда.
Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги мавсумида Криштиану 16 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.