"Ювентус" "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлундга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Correira Dello Sport.
Манбага кўра, "Аталанта" 20 ёшли даниялик учун тахминан 50 миллион евро олишни кутмоқда. "Ювентус" ҳужумчини "Бавария"га ўтиши мумкин бўлган Душан Влаховичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсумда Хойлунд А Серияда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.