Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Милнерга оригинал совға

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» толмас Жеймс Милнер билан муносиб тарзда хайрлашмоқда.

Жумладан, «Энфилд» стадиони ходимлари томонидан фахрий футболчига оригинал совға тортиқ этилди. Маъноли ва эсда қоладиган ажойиб совға!

Ҳа, «Энфилд»нинг аҳил жамоаси Жеймс Милнерни «Ливерпуль» либосидаги охирги ўйини олдидан махсус хайрлашув совғаси билан сийлади. 37 ёшли футболчи афсонавий «Коп» яқинида жойлашган 11 метрлик нуқта майдонидан кесиб олинган бир бўлагини қабул қилиб олди. Совғага илова қилинган ёзув ҳам зўр: «Жеймсга. 8 йил давомида нуқталаримизни йўқотиш билан шуғуллангани учун! Марҳамат, энди ўзинг 1та нуқтага ғамхўрлик қилиб кўр».

Бу совға аниқ маънога эга, албатта. Бинобарин, Милнер пенальтидан гол уриш қобилияти билан ҳам танилди. Рақамларда айтсак, «Ливерпул»даги 8 йиллик фаолияти давомида 11 метрлик нуқтадан 19 марта муваффақиятли зарба йўллади.

Эътиборлиси, ярим ҳимоячи бундай ноодатий совға суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қўйди ва янада мазмунли изоҳ қолдирди: «Қандай зўр совға! Босим йўқ, лекин қайчи ва пуштиранг чизғичимни қўлга олмасам бўлди...» Қизиқ, Милнер «Энфилд»дан олинган шахсий чим бўлагини қаерда сақларкин?

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:55, 03.06.2023.
Ўқилди: 1507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик