Голливуд фильмларини кўрганмисиз? Уларнинг бу қадар оммавийлашишига, шуҳрат қозонишига нима сабаб деб ўйлайсиз? Сара актёрлар, катта маблағ, яхши сценарий, махсус эффектлар... Албатта бу тўғри, аммо бошқа мамлакат фильмлари ижодкорларида ҳам бу имкониятлар мавжуд. Голливуднинг энг катта устунлиги эса, менимча, уларнинг аксарият фильмларида инсон руҳияти ўзгармайди. Асосий воқеалар ўша биз билган хатокор инсон асосида қурилади. У эрамиздан минг йил аввал яшаган бўладими, келажак технологиялари асосида замонлар оша саёҳат қиладими, бир ўзи дунёни қутқариб қоладими, ҳеч ким ишонмайдиган ҳаракатларни бажарадими, барибир энг асосий жиҳат – унинг руҳияти аслича қолади. Шунинг учун ҳам биз уларнинг қаҳрамонлари билан фильм давомида бирга яшаймиз, ҳар бир ҳолатни ўз бошимиздан кечиргандек тасаввурда қоламиз. Станиславский ўзининг машҳур “ишонмайман” иборасини айнан яратилган образларга нисбатан айтган, зеро у ҳар қандай фантастик ғоя бир кун келиб ҳақиқатга айланиши мумкинлигини, лекин инсон қиёматгача ўзгармаслигини яхши биларди!
Давоми Қаҳрамон Асланов блогида (веб-версия ва мобил-версия).