Голландия терма жамоаси сардори Рафаэл ван дер Ваарт Голландия терма жамоаси таркибида 100 учрашувда майдонга тушгани учун тақдирланди.
11 сентябрь куни Венгрия терма жамоасига қарши ўйинда (4:1) терма жамоадаги ўзининг 100-учрашувини ўтказган футболчи Андоррага қарши учрашув бошланишидан олдин стадионда мухлислар қаршисида УЕФА вакилидан совғани қабул қилиб олди.















