Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клубининг марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026да иштирок этиши борасидаги саволга жавоб берди.
“Биринчидан, мен Евро-2024да ўйнашни хоҳлардим. Мен учун ҳозир қисқа муддатли мақсадлар муҳим. Кейин нима бўлишини кўрамиз", - дея хабар берди 38 ёшли ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану "Ан-Наср" сафига шу йил бошида келиб қўшилган ва 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаганди.
Якунланган мавсумда ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатининг 16 та учрашувида қатнашиб, 14 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.