Кириш Регистрация

Саудия Арабистони клублари ҳазиллашмаяпти. Улар нима қилмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони футбол клубларини хусусийлаштириш лойиҳасини бошлади.

Мамлакатда спортни ривожлантиришга қаратилган “Vision 2030” лойиҳаси доирасида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд спорт клубларини сармоялаш ва хусусийлаштириш лойиҳасини ишга туширди.

Лойиҳа ҳозирги босқичда икки йўналишдан иборат. Биринчиси, йирик компанияларга ушбу жамоаларнинг эгалик ҳуқуқини уларга ўтказиш эвазига спорт клубларига сармоя киритиш имконини беради. Иккинчиси 2023 йил охиридан бошлаб бир қатор спорт клубларини хусусийлаштиришни назарда тутади.

Лойиҳанинг мақсади спорт соҳасига инвестиция имкониятларини ривожлантириш, шунингдек, клубларнинг рақобатбардошлигини ва инфратузилмасининг сифатини оширишдан иборат.

Қолаверса, лойиҳа туфайли мамлакатда футбол ва унинг рақобатини ривожлантириш кутилмоқда, бу эса “Саудия Арабистони лигасини дунёнинг топ 10 лигаси қаторига киритиш” имконини беради.

Саудия Арабистони чемпионатининг даромади йилига 450 миллион риалдан (112 миллион евро) 1,8 миллиард риалдан (450 миллион евро) ошиши, шунингдек, лига қийматининг 3 миллиарддан 8 миллиардга кўтарилиши кутилмоқда.

Саудия Арабистони чемпионатида бошқалар қатори “Ан-Наср”да тўп сураётган Криштиану Роналду ҳам ўйнайди. "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема тез орада маҳаллий "Ал-Иттиҳод"га ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, Серхио Рамос, Серхио Бускетс, Н'Голо Канте ва Жорди Альба ҳам яқин орада Саудия клубларида пайдо бўлиб қолиши мумкин.

Киритилди: 18:22, 05.06.2023.
Ўқилди: 8835 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.