"Индепендьенте" ярим ҳимоячиси Кендри Паес "Челси" билан шартнома имзолади, деб хабар беради Лондон клуби расмий сайти.
Паес 2025 йилда 18 ёшга тўлганда "Челси"га ўтади.
16 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда "Индепендьенте"нинг катталар жамоасида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Бундан ташқари, у Эквадор терма жамоаси учун U20 жаҳон чемпионатида 4 та учрашувда 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.