Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бензема кетди. Каримнинг ўрнига 5 номзод

Баҳо:
+1 | -

 Расман Бензема "Реал Мадрид"ни тарк этиб Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолади. Унинг кетиши "Галактикос"нинг керакли трансферларни тезроқ амалга оширишга ундамоқда. Албатта Перес бўлажак трансферлар устида ишлишни бошлаб юборгани аниқ. Аммо Мадрид суперклуби ҳозирча қайси вариант устида ишлаётгани бизга қоронғу. ҳаммада турли хил фикрлар бор. Жумладан клуб ҳам ҳар бир трансфернинг фойда ва зарар томонлар ҳақида ўйлаб кўрмоқда. Қуйида эса биз "Реал"нинг эҳтимолий трансферлари ва клуб учун қандай вариантлар борлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

Ҳарри Кейн - Трансфер эҳтимоли юқори 

Бенземанинг кетиши "Реал" учун топ ҳужумчи керак эканлигини англатади. Бундай ҳолатда Анчелоттида албатта Кейн варианти бўлади. Ҳарри келаси мавсум еврокубоклардан четта қолади ва бу унинг даражасига мос эмас. Кейн "Тоттенхэм"да ҳеч қандай жамоавий соврин юта олмаган (Ауди кубогидан ташқари). Кейнга агар таклиф билан чиқишса, у жон деб қабул қилиши аниқ. Аммо Ҳарри "Реал"га қай даражада мос тушади? Умуман олганда "Реал" таркибида ўзини кўрсатиш учун фақатгина топ футболчи бўлиш камлик қилади. Яъни клубга ҳарактерли футболчи мос тушади. Кейннинг ўйинида агрессивлик ва ирода ҳа деганда кўзга ташланавермайди. У шунчаки вазиятлардан фойдаланадиган совуққон машина. "Реал" Ҳаррининг бу томонларига ҳам этибор қаратса керак. 

Роберто Фирмино - Трансфер эҳтимоли ўртача 

 "Бобби" яхши футболчи, анча совуққон майдонни яхши кўра олади, керак жойда ўзининг ҳарактери билан ҳам жамоани торта олади. Аммо унинг битта камчилиги бор. У соф йирқич ҳужумчи ҳисобланмайди. Унинг ўйинида прессингни жамоа ҳужумларини бошлашдаги активликни ва ёлғончи тўққизликдаги ҳаракатларини қадрлаш мумкин. Шунингдек у тўпсиз ўйнай оладиган энг яхши ҳужумчилардан бири. Фирминонинг трансфери бир томондан "Реал" учун яхши бўлиб чиқиши мумкин. Унинг сал ортга қайтиб ўйнаши тезкор Вини ва реализацияси кучли бўлган Родригога яхши имкониятлар яратиши мумкин. Бу ҳолатда Анчелотти бироз тактик ўзгартиришлар қилишга мажбур бўлади. Аммо унинг трансфери ўзини оқламаслиги ҳам мумкин. Чунки "Бобби" ўтган мавсумни юқори даражада ўтказа олмади. 

Килиан Мбаппе - Трансфер эҳтимоли ўртача 

 Мбаппе ҳар трансфер ойнасида "Реал"га ўтади деган хабарлар чиқавериб ҳамманинг энсасини қотириб юбориши табиий. Аммо бу сафар ҳам ушбу трансфер ҳақида ёзишга мажбурмиз. Негаки Бенземанинг кетиши Мбаппега нафақат "Реал"га бўлган эшикларни яна очади, балки энди етакчилик ҳам деярли кафолатланган. Мбаппе сўзсиз борадиган жамоасида етакчи бўлишни истайди. Ўтган ёзда "Реал"га келганида ҳам Карим Бензема мухлислар учун "Галактикос"нинг ҳақиқий етакчиси бўлиб қолаверарди. Бу сафар Бензема йўқ. Балки "Реал" ва Мбаппе бу трансфер ҳақида ўйлаб кўрар. Чунки Килиан ҳар томонлама реалбоп футболчи.

Хулиан Алварес - Трансфер эҳтимоли жуда паст  

Хулиан Алварес, балки бу футболчи Флорентино Переснинг "шортлисти"да йўқдир. Аммо ўйлаб кўрсак, "Реал" учун яхши вариант бўлиши мумкин. "Сити"да Холанднинг соясида қолаётган иқтидорнинг ҳужумдаги ҳаракатлари, прессингда ишлаши ва курашувчан характери "Реал" учун жуда мос тушади. Хулианнинг ўзи ҳам бундай чақирувни ўйлаб кўрса керак, чунки Холанд бор экан у барбир "шаҳарликлар"нинг асосий футболчиси бўла олмайди. Аммо бу трансферда икки катта масала бор. Биринчиси "Реал" футболчига қай даражада қизиқиш билдириши бўлса, иккинчиси "Сити" иқтидорли футболчини қўйиб юбориши. 

Джакомо Распадори - Трансфер эҳтимоли 0.01 фоиз (шахсий вариант) 

Албатта Распадори ҳеч қандай катта ном эмас ва бу трансфер "Реал" учун унчалик мухим эмасдек. Аммо ўйлаб кўриш мумкин бўлган жиҳатлар ҳам бор. Биринчидан футболчи 100% Бенземанинг ўрнига ҳарид қилинмайди. Сабаби унинг ҳозирги даражаси "Реал"нинг асосий таркибида ўйнаш учун камлик қилади. Лекин, бир-нечта жиҳат унинг трансферига қизиқишни ошириши мумкин. Ҳар қандй футболчида янги жамоага ўрганиш бироз қийинчилик туғдиради. Иккинчидан Кейндаги ҳарактер, Фирминодаги спорт формаси, Мбаппенинг позиция муаммоси, бундай муаммоларни яна битта қўшимча трансфер билан бартараф этиш ҳеч қачон зарар қилмайди. Распадорида шундай устунлик бор. Унинг керак пайти қанотга кўчиб харакатланиши, ёлғончи тўққизликда ҳам, соф ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай олиши, яхши тезлик, мақсадли паслари ва яхши реализацияга эгалиги асосий планга чиқиши мумкин. Аммо ундаги асосий камчилик бу тажриба. Ҳужумилари сони иккита қолган жамоа учун яхши заҳира варианти. Негаки унинг заҳирадан ўйинга қўшилиши одатда "Наполи"га катта устунлик бериб келмоқда.  

Миржалол Пардабоев мақоласи. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:31, 06.06.2023.
Ўқилди: 11699 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.