Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Насаф» – «Пахтакор»: Олти йиллик ғалаба такрорланадими?

Баҳо:
+ | -

 

Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо кескин ва шиддатли кечган. Бу жамоалар қаерда ўйнамасинлар доимо қизғин ва чиройли футбол кўрсатишади. Ҳар иккала жамоа ҳам чемпионатимизнинг етакчи жамоалари саналишади. Агарда ўзаро ўйинларга эътибор қаратсак, ҳозирча “Пахтакор” етакчилик қилмоқда.

 

Қолаверса, миллий чемпионатларимиз тарихига назар ташласак, охирги йилларда асосан чемпионлик шоҳсупасини забт этишни мақсад қилаётган бу жамоалар якунда ўз ниятларига етмай қолишмоқда. Аммо бу мавсумда ушбу анъанани ҳар иккала жамоа ҳам бузишлари мумкин. Ҳозирда 22-турдан сўнг, “Пахтакор” 47 очко жамлаган ҳолда пешқадамлик қилаётган бўлса, “Насаф” 45 очко тўплаб иккинчи поғонада бормоқда.

 

Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, 19 октябрь куни Қаршида бўладиган   учрашув жамоаларнинг миллий чемпионатларимиз тарихидаги ўттиз иккинчи ўйини саналади. Бунгача улар ўттиз бир маротаба ўзаро рўбарў келишган.

 

Шулардан 17 учрашувда "Пахтакор" вакиллари ғалабага эришган бўлишса,  7 ўйинда "Насаф" зафар қучган. 7 та учрашувда муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, дурангларнинг бештаси Қаршида қайд этилган бўлса, икки маротаба Тошкентда жамоалар дуранг натижасини қайд этишган.

 

Ўзаро ўйинларда  “Насаф” 28 очкони қўлга киритган бўлса, “Пахтакор” эса  58 очкони ўзиники қилиб олган.

 

Дарвозаларни ишғол этиш борасида ҳам ҳозирча “аждарлар” ортда қолишмоқда - 25:44.

 

Биринчи давра баҳсида  жамоалар муроса кўчасини танлашганди. Ишонамизки, бу сафар Усмон Тошев шогирдлари рақибларини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқишади.

 

“Насаф” охирги марта “шерлар”ни 2006 йилги чемпионат баҳсларида мағлуб эта олган эди. Шундан бери жамоамиз ҳали “Пахтакор”ни таслим эта олмай келмоқда.

 

“Насаф”нинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Ўз навбатида

 

“Пахтакор”нинг ҳам “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 ҳисобланади.

 

Яна бир эътиборли жиҳати шуки, ҳар иккала жамоа ҳам чемпионлик йўлида ўзаро баҳслашишмоқда ва бу учрашув чемпионлик ўйини бўлиши кутилмоқда.

 

Ўзаро ўйинлар

 

12.04.2012 “Пахтакор” -  “Насаф”  0:0

 

09.11.2011 “Насаф” -  “Пахтакор” 1:1

 

01.04.2011 “Пахтакор” - “Насаф”  0:0

 

05.08.2010 “Пахтакор” – “Насаф”  2:0

 

05.06.2010 “Насаф” -  “Пахтакор” 1:1

 

25.10.2009 “Насаф” – “Пахтакор” 0:0

 

29.04.2009 “Пахтакор” – “Насаф”  2:0

 

25.08.2008 “Насаф” -  “Пахтакор” 0:1

 

30.06.2008 “Пахтакор” – “Насаф”  2:0

 

16.09.2007 “Насаф” – “Пахтакор” 1:0

 

27.05.2007 “Пахтакор” – “Насаф”  3:0

 

25.08.2006 “Насаф”-  “Пахтакор” 1:0

 

21.05.2006 “Пахтакор” – “Насаф”  2:0

 

25.09.2005 “Пахтакор” -  “Насаф”  2:0

 

16.05.2005 “Насаф” – “Пахтакор” 3:2

 

06.10.2004 “Пахтакор” – “Насаф”  2:1

 

26.04.2004 “Насаф” – “ Пахтакор” 0:0

 

16.10.2003 “Насаф” – “Пахтакор” 0:1

 

15.04.2003 “Пахтакор” – “Насаф”  2:0

 

16.08.2002 “Пахтакор” – “Насаф”  4:0

 

15.06.2002 “Насаф” – “Пахтакор” 4:0

 

24.11.2001 “Насаф” – “Пахтакор” 1:2

 

13.03.2001 “Пахтакор” – “Насаф”  0:2

 

02.11.2000 “Пахтакор”  - “Насаф”  2:1

 

01.04.2000 “Насаф” – “Пахтакор” 1:0

 

05.10.1999 “Пахтакор” – “Насаф”  3:1

 

01.06.1999 “Насаф” – “Пахтакор” 2:1

 

09.11.1998 “Насаф” -  “Пахтакор” 2:1

 

29.05.1998 “Пахтакор” – “Насаф”  3:1

 

04.10.1997 “Пахтакор” – “Насаф”  4:3

 

13.04.1997 “Насаф” – “Пахтакор” 0:0

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:56, 15.10.2012.
Ўқилди: 4240 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик