Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

AFP: Бенземанинг "Ал-Иттиҳод" билан шартномаси 3 йиллик бўлади

Баҳо:
+ | -

Франциялик ҳужумчи Карим Бензема Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан шартнома имзолади, деб хабар беради AFP.

Манбага кўра, келишув 3 йилга мўлжалланган.

Олдинроқ 35 ёшли футболчининг "Ал-Иттиҳод"даги маоши соф йилига 100 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди.

4 июнь куни “Реал Мадрид” Бенземанинг мавсум якунида кетишини эълон қилди. Франциялик ҳужумчи Мадрид клубида 2009 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

У жами 648 та ўйинда майдонга тушиб, 354 та гол урди ва 165 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:08, 06.06.2023.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик