"Аталанта" президенти Антонио Перкасси клуб бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперинининг келажаги ҳақида гапирди.
"Мураббий Гасперини шу ерда қолади ва биз у билан ишлашни давом эттиришдан жуда хурсандмиз", - дея Перкассининг сўзларидан иқтибос келтирган журналист Николо Скира.
Аввалроқ, бергамоликлар клуби раҳбарияти 65 ёшли италиялик мутахассисга 2025 йилгача янги шартнома таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
“Аталанта” ўтган мавсумда А Серияда олтинчи ўринни эгаллади ва келаси мавсум Европа Лигасида ўйнайди.