"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер "Интер"га қарши Чемпионлар лигаси финалида майдонга туша олади.
Сешанба куни 33 ёшли футболчи “шаҳарликлар” машғулотларига келмагани унинг 10 июнь куни бўлиб ўтадиган финалдаги иштирокига шубҳа уйғотди.
"Мен яхшиман, фақат қарияпман", - деди Уокернинг ўзи жароҳат ҳақидаги тахминларга нисбатан. - Охирги бир неча ҳафта давомида майдонда кўп вақт ўтказганим учун менга қўшимча дам олиш куни берилди. Мураббий шанба куни формада бўлишим учун уйда қолишим кераклигини айтди. Мен Чемпионлар лигаси финалини ҳеч қачон ўтказиб юбормайман ”, деди инглиз футболчиси Sky Sport нашрига берган интервьюсида.