Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

"Аякс" ҳимоячиси Бундеслига гранди билан шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби Амстердамнинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Эдсон Альвареснинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Sport Bild хабарига кўра, "асаларилар" мексикалик футболчини қўлга киритишга жуда яқин.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби Альвареснинг трансфери учун 35 миллион евро тўлаши кутилмоқда. Келишув Дортмунд клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Реал Мадрид"га ўтишини якунлаганидан сўнг амалга ошиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, англиялик учун "Боруссия" зудлик билан 100 миллион, келажакда эса 20 миллионни бонуслар кўринишида олади.

Аввалроқ, Мюнхеннинг "Бавария"си ҳам Альваресга даъвогарлик қилганди, аммо Томас Тухель жамоаси мексикалик футболчига бўлган қизиқишни сўндирган.

Киритилди: 14:55, 07.06.2023.
Ўқилди: 1080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик