Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

«Реал» ўз анъанасига қарши бориб, ёзда 2 нафар ёши 30 дан ошган футболчини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Карим Бензема “Реал”ни тарк этгач, Мадрид клубининг марказий ҳужум чизиғида янги футболчи пайдо бўлиши деярли аниқ бўлди.

Кўплаб ОАВ “Тоттенҳэм” форварди Ҳарри Кейннинг сотиб олиниши ҳақида хабар тарқатмоқда. Шунингдек, Мадрид жамоаси “Эспаньол” вакили Хоселуга ротациябоп ҳужумчи сифатида қарамоқда.

Шу тариқа “Реал” битта трансфер ойнасида бир йўла икки нафар 30 ва ундан катта ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. Бу Мадрид жамоаси учун ноодатий ҳолат ҳисобланади.

2000 йилдан шу вақтга қадар “Қироллик клуби” фақат уч марта 30 ёшдан катта футболчини жамоага жалб қилган ва уларнинг барчаси турли трансфер ойнасида келган.

2007 йилда “Реал” дарвозабон Ежи Дудек билан шартнома имзолайди. 34 ёшли футболчи ўша вақтда эркин агент мақомида эди.

2010 йилда испан клуби 32 ёшли Рикарду Карвальюни сотиб олади. Трансфер учун “Челси”га 8 миллион евро тўлаб берилади.

2012 йилда эса “Мадрид” Диего Лопесни ўз сафига қўшиб олади. 31 ёшли дарвозабон эркин агент сифатида келган ва кейинроқ Икер Касилясдан асосий посбон мақомини олиб қўйганди.

“Реал” президенти Флорентино Перес камдан кам ҳолларда 30 ёшдан катта бўлган футболчиларга ишонч билдиради. “Реал”да таркибдаги 30+ ёш футболчилар билан ҳатто у юлдуз бўлса ҳам 1 мавсумдан ортиқ муддатга шартнома тузилмаслиги борасида ёзилмаган қоида борлиги ҳам бунинг исботи.

Тўғри, Кейн айни вақтда 29 ёшда, бироқ июль ойида туғилган футболчи “Реал” келгунга қадар 30 лик довонни забт этиши деярли аниқ. 2009 йилда “Реал”да омади чопмаган ва мавсум давомида бор-йўғи иккита ўйинда майдон тушган Хоселу эса айни вақтда 33 ёшда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:01, 07.06.2023.
Ўқилди: 6076 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик