"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес жамоасининг финалдаги ғалабасидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.
Премьер-лига вакиллари Жаррод Боуэннинг сўнгги дақиқаларда киритган голи эвазига “Фиорентина”ни (2:1) мағлуб этишди.
“Фантастика. Мен кўп йиллардан бери футболдаман, лекин бу каби ғалабалар тез-тез содир бўлмайди.
Бу менинг мураббийлик фаолиятимдаги энг яхши дақиқаларимми? Айтишим керакки, шундай. Финалда энг охирида киритилган ғалаба голини нишонлаш кўп ҳам бўлмайди. Ажойиб туйғулар", - деди шотландиялик мутахассис.