АЕК ҳужумчиси Нордин Амрабат акаси, “Фиорентина” ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатнинг келажаги ҳақида гапирди.
"Софьян "Вест Хэм"га ўтадими? Йўқ, у энг юқори чўққига чиқмоқчи ва унинг истаги Испанияда ўйнаш. "Барселона" у учун биринчи рақамли таглов, лекин "Барса"нинг молиявий аҳволини биласиз. Софьянга бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда”, - дея Нординнинг сўзларидан иқтибос келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Марокашлик футболчи Италия жамоасида 2020 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда, унинг шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.