Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка ёз охирида ўз клубини ўзгартириши мумкин. Журналист Кристиан Фалькнинг фикрича, ярим ҳимоячи янги трансферлар билан боғлиқ вазиятга қараб кетиши мумкин.
Қайд этилишича, айни дамда Горецка “Бавария”да қолиб, асосий таркибдаги ўрни учун курашмоқчи. Аммо, агар футболчи бош мураббий Томас Тухель у билан ҳисоблашмаётганини пайқаса, Леон фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқишга тайёр бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" келаси ёзда камида битта ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи. Клубнинг асосий мақсади Лондоннинг “Вест Хэм” клубидан Деклан Райс.













