Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Қосимов учун қулай рақиб

Баҳо:
+ | -

Бугунги рақибимиз — Қатар билан 8 марта тўқнаш келганмиз. Қизиғи, уларнинг барчаси расмий ўйинлар доирасида юз берган. Бу жамоа билан бирор марта ҳам ўртоқлик учрашувини ўтказмаганмиз.

Демак, ўтказилган 8та ўйиннинг тенг ярми бизнинг фойдамизга ҳал бўлган. Иккита ўйин дуранг қайд этилган бўлса, яна 2та ўйин қатарликларнинг фойдасига ҳал бўлган. Қатар билан ўйнларни иккига бўлиб ўргансак, мақсадга мувофиқ бўлади. 8та ўйиннинг 4таси ЖЧ саралаш баҳсларига тўғри келган бўлса, қолган 4таси Осиё кубоги саралаш ва финал баҳслари доирасида ўтказилган.

1. Осиё кубоги.
Қатар терма жамоаси билан илк марта Ливанда бўлиб ўтган Осиё кубогида куч синашгандик. Сайда шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Қизиқ томони, терма жамоамизнинг голига ҳозирги бош мураббийимиз Миржалол Қосимов муаллифлик қилган. Умуман олганда, футболчи Қосимов учун Қатар қулай жамоалардан бири ҳисобланади. Боиси Миржалол ўзи иштирок этган учала ўйинда қатарликлар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, Фарҳод Тожиев ҳам бугунги рақибимиз дарвозасини 3 марта ишғол қилган. Фарҳоднинг барча голлари битта ўйинда киритилган.

2011 йилги Осиё кубогининг очилиш учрашуви ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Ўшанда Вадим Абрамов жамоаси жуда чиройли ўйин кўрсатиб, мезбонларга ҳеч қандай имконият қолдиришмаганди.

Орада эса Осиё кубоги-2007га чиқиш учун бу жамоалар бир гуруҳда тўп суришганди. Доҳадаги ўйинда рақиблар ғалаба қозонишган бўлса (2:1), Тошкентда вакилларимиз рақибни мағлуб этишган (2:0).

2. ЖЧ саралаш
Шу кунгача Ўзбекистон ва Қатар ЖЧ-2002 ва ЖЧ-2010 саралашининг сўнгги босқичида бир гуруҳда иштирок этишган. 2001 йилги мусобақанинг Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки ўйинида терма жамоамиз 45 минг мухлис қаршисида Қатарни мағлуб эта олишган. Жавоб ўйинида эса терма жамоамиз дурангга имзо чекишга мажбур бўлишган - 2:2.

ЖЧ-2010 учун саралашнинг дастлабки ўйинини Қатарга қарши ўтказганмиз ва ўшанда жуда аламли мағлубиятга учрагандик. Рауф Инилеев шогирдлари ғалаба иштиёқида бутун ўйин давомида олдинга интилишганди ва қарши ҳужумларда гол ўтказиб юбориб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Мана шу муваффақиятсиз старт кейинчалик жамоамизга салбий таъсир кўрсатган ва охир-оқибат Рауф Инилеев ишдан бўшатилганди. Фарҳод Тожиев 3та гол урган ўйинда эса вакилларимиз 4:0 ҳисобида рақибдан устун келишган.

Қатар билан ўзаро ўйинларда тўплар нисбати Ўзбекистон фойдасига ижобий — 14-9.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:23, 16.10.2012.
Ўқилди: 5287 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7923]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5685]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2624]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2243]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1980]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1648]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1591]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1517]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1504]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1429]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик