Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Месси МЛСда: шартнома, маркетинг ва чемпионлик имконияти

Баҳо:
+ | -

Таҳминларга кўра, Мессининг МЛСга ўтиши АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш мақсадида эканлиги айтилмоқда. Бу трансфер нафақат "Интер Майами" балки мамлакат чемпионати учун ҳам фойдали катта реклама. Шимолий Америкада бошқа спорт турларидан фарқли футболнинг обрўси анча паст.

ЧМ-2022 в Катаре: Зико раскритиковал капитана сборной Аргентины Лионеля  Месси — что случилось, подробности, реакция - Чемпионат

Шартнома

Хабар қилинишича, Месси ПСЖда 45 миллион доллар ишлаб олган. МЛСда маош бўйича қатъий чекловлар мавжуд. Лигада бир футблдчи учун катта суммадаги маош тўланмаган. Аммо АҚШ адвокатлар мамлакати, бундай қатъий чекловларни четлаб ўтадиган схемалар ўйлаб топилган.

Шартнома 125 миллиондан 150 миллион долларгача, ҳаражатлар билан эса 2026 йилгача узайтирилиши тахмин қилинган. Бундан ташқари турли хил бонуслар ва қўшимча мукофотлар тақдим этилади. Ушбу трансферга Apple ҳамда Adidas лиганинг йирик ҳамкорлари аралашган. Яна қайтариладики Мессининг МЛСга келиши фақатгина "Интер Майами" учун эмас, балки лиганинг фойдаси учун хизмат қилади.

Ҳатто, Мессининг МЛСга ўтиши ҳақидаги хабар ҳам эртаси куни Apple Леонинг Жаҳон чемпионатларидаги саргузаштлари ҳақидаги 4 қисмли фильмни эълон қилганидан кейин пайдо бўлди. Бу албатта маркетинг.



Таҳминларга кўра, Мессининг МЛСга ўтиши АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш мақсадида эканлиги айтилмоқда. Бу трансфер нафақат "Интер Майами" балки мамлакат чемпионати учун ҳам фойдали катта реклама. Шимолий Америкада боўқа спорт турларидан фарқли футболнинг обрўси анча паст.

ЧМ-2022 в Катаре: Зико раскритиковал капитана сборной Аргентины Лионеля Месси — что случилось, подробности, реакция - Чемпионат

Шартнома

Хабар қилинишича, Месси ПСЖда 45 миллион доллар ишлаб олган. МЛСда маош бўйича қатъий чекловлар мавжуд. Лигада бир футблдчи учун катта суммадаги маош тўланмаган. Аммо АҚШ адвокатлар мамлакати, бундай қатъий чекловларни четлаб ўтадиган схемалар ўйлаб топилган.

Шартнома 125 миллиондан 150 миллион долларгача, ҳаражатлар билан эса 2026 йилгача узайтирилиши тахмин қилинган. Бундан ташқари турли хил бонуслар ва қўшимча мукофотлар тақдим этилади. Ушбу трансферга Apple ҳамда Adidas лиганинг йирик ҳамкорлари аралашган. Яна қайтариладики Мессининг МЛСга келиши фақатгина "Интер Майами" учун эмас, балки лиганинг фойдаси учун хизмат қилади.

Ҳатто, Мессининг МЛСга ўтиши ҳақидаги хабар ҳам эртаси куни Apple Леонинг Жаҳон чемпионатларидаги саргузаштлари ҳақидаги 4 қисмли фильмни эълон қилганидвн кейин пайдо бўлди. Бу албатта маркетинг.

Дебют

Мессининг "Интер Майами"даги дебюти қачон бўлади? ОАВдаги маълумотлар бошқача, лекин кўпчилик 21 июльда содир бўлишини айтмоқда. Яна бир неча саналар тахмин қилинган. Эътиборлиси, МЛСнинг жорий мавсуми 21 октябрда тугайди, плей-офф эса, 25 октябрдан 9 декабргача давом этади.

21 июл санаси эҳтимолга жуда яқин. Чунки, Мексика ва Америка жамоалари ўртасида ўтказилаётган Лига кубогида шу куни "Интер Майами" "Круз Азуль" билан тўқнаш келади. 19 июьлда эса, МЛС юлдузлари ва Лондоннинг "Арсенал" клуби ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Мазкур ўйинда Месси майдонга тушмас, аммо Леонинг тақдимотини ўтказиш учун яхши имконият.

Сабаб

Мессига 2018 йилда ҳам МЛСдан таклиф келиб тушган. Ўшанда "Интер Майами" лигадаги 25-франшизага айланган эди ва Лео биринчилардан бўлиб Бекхэмни табриклаб: "Эҳтимол, бир неча йилдан сўнг алоқага чиқарсиз", деб таъкидлаганди. Қарабсизки, шундай ҳам бўлди. Баъзи ижобий шартомалар сабабли Месси МЛСда. Бу эса узоқ йиллик машаққатли меҳнат самарасидир.

2010 йилда МЛС комассари Дон Гарбер унинг мақсади 2022 йилга бориб лигани дунёдаги энг машхур ва таниқли чемпионатга айлантириш эканлигини айтганди.

Отец Месси провёл переговоры с клубом, которым владеет Бекхэм - Чемпионат

Жамоа

Қизиғи шундаки, Месининг "Интер Майами"га ўтиши ҳақида гап кетганда кўпинча спорт компонентлари эътиборга олинмайди. Шартнома, маош, лигп маркетинг ва ҳаттоки турли лагерлардаги мухлисларнинг эмоционал рекциялари ҳақида кўп гапирилади. Мессининг персонал мухлисларидан тортиб, "Барселона", ПСЖ ва Яқин Шарқдаги мухлисларгача.

Спорт борасида Месси "Интер Майами"га жуда фойдали бўлади, чунки бу жамоа жорий мавсумда 16 учрашувда атиги 15 очко тўплаган. 5 та ғалаба ва 11 мағлубият ҳамда 15 та гол. Бу натижа билан Шарқий конференциядаги сўнгги ўринда. Бундай ҳолатда супер қаҳрамонгина клубни қутқара олади. Аслида эса, ҳаммаси унчалик ҳам қўрқинчли эмас. Мунтазам мавсум якунига 12 та ўйин қолди ва "Интер Майами" кучли еттиликдан 6 очко ортда қолган тақдирда ҳам плей-оффга йўл олиши мумкин.

Состав Интер Майами – с кем будет играть Месси, напарники и одноклубники Лео Месси в МЛС

Девид Бекхэм

МЛС Европа юлдузлари ёрдамида лигага эътибор қаратиш мақсадида жекпотни бир неча бор қўлга киритди. Златан Ибрагимовичнинг "Лос Анжелес Гелекси" сафарини эслаш мумкин. Аммо бундан олдинроқ 2007 йилда бомба хабар худди шу клубга Девид Бекхэмнинг ўтиши эди. Ўшанда инглиз футболчиси томнидан МЛС клубини сотиб олиш муҳокама қилинган.

Мессини жалб қилишда ҳомийларнинг ҳиссаси катта. Аммо Бекхэм ва Месси ўртасида анча алоқалар бор. Гарчи улар бирга ўйнамаган бўлса ҳам. Улар Adidas'нинг турли ҳомийлик тадбирларида мунтазам равида учрашишган, чунки ҳар иккаласи "юлдузлар тўплами"нинг асосий фигураларидир. Шунингдек, улар ПСЖ эгалик қилувчи ва Бекхэм билан ишлаган QSI Қатар жамғармасининг тадбирида ҳам кесишган. Майдонда бўлмаса ҳам ҳаётда иккиси ўртасида яхшигина алоқа бор.

Клуб эгалари

Мулкчилик тузилиши ҳақидаги маълумотлардан тўлиқ хабардор бўлмасдан "Интер Майами"ни Бекхэмга тегишли дейилади. Хўш ростдан ҳам шундайми? Ҳақиқатдан ҳам афсонавий футболчи учта ҳаммуаллифдан биридир. Унинг фигураси қолганлардан кўра машҳурроқ, маркетинг тарафлама ҳам Девид етакчи. Қолган икки муаллиф, ака-ука Хорхе ва Хосе Мас. Хорхе миллиардер ва бизнесмен сифатижа танилган, укаси билан биргарикда Mas-Tec йирик инфратузилма корпорациясини бошқаради.

Шов-шув

Мессининг МЛСга келиши ҳақидаги хабар америкалик футбол ишқибозлари эътиборидан четда қолмади. "Интер Майами"нинг уй ва сафар ўйинлари учун барча чипталар, ҳатто, Месси қачон ўйнаши аниқ бўлмаган ўйинлар чипталар ҳам сотиб бўлинди. Мисол учун, "Круз Азуль" билан юқорида айтиб ўтилган ўйинда чипта нархи 29 доллардан 329 долларга кўтарилди. 26 август куни бўлиб ўтадиган "Нью Йорк Ред Бульз" билан меҳмондаги ўйини учун чипта нархи 1236 фоизга, "Лос Анжелес" билан сентябрдаги сафар учрашуви учун эса 420 фоизга қимматлашган.

 Соврин

АҚШда спорт лигаларини ташкил этишда мутасаддиларнинг ёндашувини белгиловчи асосий механизмлардан бири бу мусобақага бўлган қизиқишни сақлаб қолиш ва максимал интригани таъминлашдан иборат. Демак, "Интер Майами" оддий мавсумда сўнгги ўринда бўлса ҳам, Месси билан биринчи мавсумдаёқ чемпионликни қўлга киритиш имкониятига эга.

Кетма-кет бир неча яхши ўйинлар клубни плей-оффга олиб чиқиши мумкин ва у ерда мунтазам чемпионат муаммолари ҳеч кимга таъсир қилмайди. "Цинцинатти" билан ўйин 23 август куни бўлиб ўтади, бу вақтгача Месси асосий таркибда ўйнаши мумкин. Демак, Леода Қўшма Штатларда биринчи йилдаёқ соврин ютиш имкони бор. Кўрамиз, кузатамиз...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:52, 13.06.2023.
Ўқилди: 3783 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.