Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Ан-Наср”га ўтиш масаласини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонига йўл олди, деб хабар беради GOAL .
Нашр маълумотларига кўра, ҳужумчига мавсумига 25 миллион евро маош таклиф қилинган. Саудия жамоаси Ромелуга 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Хабар қилинишича, Лукаку аллақачон "Ан-Наср" билан музокараларнинг биринчи босқичини ўтказган. Шартлар бельгиялик футболчига мос келади, аммо унинг "Челси" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Лондонликлар ҳужумчини сотишдан камида 50 миллион евро олишни режалаштирмоқда.













