Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

"Наполи" вингери учун Премьер-лигадан таклиф бор

Баҳо:
+ | -

"Наполи"нинг мексикалик вингери Ирвинг Лосано "Астон Вилла"га ўтишга яқин, деб хабар беради Football Insider. Манбанинг хабарига кўра, Лосано туфайли бирмингемликлар ҳужумдаги хилма-хилликни оширмоқчи.

Лосано ўтган мавсумда "Наполи" билан Италия чемпионлигини қўлга киритди. У ўз клуби сафида барча турнирларда жами 41 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Этиборлиси, футболчининг неаполликлар билан амалдаги шартномасига атиги бир йил вақт қолди.

Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" Премьер-лигада мавсумни еттинчи ўринда якунлади ва кейинги мавсумда УЕФА Конференциялар Лигасида ўйнайди.

Transfermarkt 27 ёшли Лосанони 28 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 15:14, 13.06.2023.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик